Эшитдик-да! Игорь Голбан "Навбаҳор"дан кетмоқда

Narzulla Saydullayev
14 июл 2021, 11:00
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, жамоани Игор Голбан тарк этмоқда. Ўзбекистон фуқаросига айланган ҳимоячи катта эҳтимол билан фаолиятини Тошкент клубларидан бирида давом эттиради.

Таъкидлаш жоиз, Голбан бу мавсум "Навбаҳор" либосида 12та баҳсда майдонга тушди ва 1та сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia