
Эртага, 5 июнь куни соат 10:00да Тошкент давлат транспорт университетида Англиянинг “Brooke House College footbаll Academy” футбол академиясининг техник директори, таниқли инглиз футболчиси, "Лестер Сити" футбол клуби собиқ мураббийи Мики Адамс (Майкл Ричард Адамс) иштирокида Англия футбол академиясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.
Очилиш маросими Тошкент давлат транспорт университетида ўтказилади. Унга барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Батафсил маълумот учун телефон рақами: +998981241797