So’nggi yangiliklar

02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  0 01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  40 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  25 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Eron va BAAga qarshi o'yin uchun Srechko Katanec kimlarni chaqirdi? Yangiliklar

Eron va BAAga qarshi o'yin uchun Srechko Katanec kimlarni chaqirdi?

Srechko Katanec boshchiligidagi O'zbekiston milliy terma jamoasi 7 oktyabr kuni navbatdagi o'quv-mashg'ulot yig'inlariga kirishadi.

Terma jamoamiz JCH-2026 saralash bosqichi doirasida 10 oktyabr kuni Eron va 15 oktyabrda BAAga qarshi maydonga tushadi.

Srechko Katanec ushbu yig'inga quyidagi futbolchilarni taklif qildi.

Darvozabonlar: O'tkir Yusupov, Botir Ergashev, Abduvohid Nematov;

Himoyachilar: Rustam Ashurmatov, Umarbek Eshmurodov, Husniddin Aliqulov, Abduqodir Husanov, Farruh Sayfiev, Hojiakbar Alijonov, SHerzod Nasrullaev;

Yarim himoyachilar: Jamshid Iskanderov, Aziz Turg'unboev, Akmal Mozgovoy, Odiljon Hamrobekov, Abdulla Abdullaev, Otabek SHukurov, Abdurauf Bo'riev;

Hujumchilar: Eldor SHomurodov, Bobir Abdixoliqov, Jaloliddin Masharipov, Xojimat Erkinov, Abbosbek Fayzullaev, Oston O'runov. 

Reyting: +21   

Fikrlar

+12   
01 okt 13:54:25
WalveRine-_-6
Buriev to'g'ri yomon futbolchimas, lekin Aziz G'aniyevdan nima ustunlik tomoni bor ekan? gavdasi ham o'yin uslubi ham deyarli bir xil bo'lgan o'yinchilar. G'aniyevda tajriba bor, qo'yilgan zarbalari bor. nima uchun termaga chaqirmas ekan a, qiziq.
+9   
01 okt 14:59:27
SHAHZOD
Хожимирзаев билан Ганиевни хотя бы бир укув машгулотга чакириб уйинга тушириб синаб курса нима буларканаа? Зайнаб факат шу Абдуллаев Искандеров энди янгиси Буриев хам кушилди шуларга. Шунча уйинларга синаб курибам не ужели билмади буларни уйинини. Бечора Ганиевни каритворишди термага чакирмай чакирмай. Шу болада хам зарба хам тажриба бор эди. Нахот яна бир уйинга тушишга арзимаса терма либосида?!
+6   
01 okt 16:33:32
Озод Ачилов
(Тузатиш)Анвар Хожимирзаевни 2-3 йилдан бери кузатаман, жисмоний ҳолати яхши, креативлик бор, синаб кўрса бўладиган футболчи, фақат бу ўйинларда таваккал қилмаган маъқул. Ноябрдаги ўйинларда Ғаниев билан Хожимирзаевни синаб кўриш керак, агар Катанец ростдан ҳам ички чемпионатни ўзи кузатаётган бўлса, қачондир чақиради Хожимирзаевни, лекин кимнидир тавсияси билан футболчи чақираётган ёки чиққан номларларга қараб жалб қилаётган бўлса унда аниқ чақирмайди...
+6   
01 okt 16:05:21
Yusupov Iqbol
Термадаги Сайфиев бу Футзалдаги Ропиев дегани. Керакмас жамоага булар
+6   
01 okt 13:59:30
Мирзохид Мадаминов
Мухим уйинлар олдидан куллаб турайлик.ишонч борку ахир хаммада.мураббий танлаган таркиб ёмонмаску.гуруч курмаксиз булмайди ахир.беайб парвардигор.
+5   
01 okt 17:02:05
Zohidjon Usarov
Сайфиев, Искандаров,Буриевлар тортмайди клубида чичаётганлар термада бало борми.
+5   
01 okt 15:05:12
Жалоладдин Мухаммадович✈
WalveRine-_-6 foydalanuvchining fikriga javob berish
Buriev to'g'ri yomon futbolchimas, lekin Aziz G'aniyevdan nima ustunlik tomoni bor ekan? gavdasi ham o'yin uslubi ham deyarli bir xil bo'lgan o'yinchilar. G'aniyevda tajriba bor, qo'yilgan zarbalari bor. nima uchun termaga chaqirmas ekan a, qiziq.
Г'аниев нега чақирилмай қўйилд МТЖ га?
+4   
01 okt 17:34:37
Мирзохон
шахсий фикрим, Бўриев ва Абдуҳолиқовлар бугунги кунда терма жамоа даражасида эмас.
+4   
01 okt 17:04:43
Zohidjon Usarov
Пахтакор, Насаф, Навбахордан уйинчилар чакирилибди колган клубларда иктидорлар йукми.
+4   
01 okt 14:24:07
Justin
Хозирги холатда тугри карор. Чакирилмай колган термага муносибларни мухокама килсак 10 дан ортик чикади. Термага чакирилганларга сон чекланган. Манимча идеал таркиб. Терма штабидагидар ички вазиятни биздан яхши билади. Футболга ишкибозлар миллионлаб бор. Керак булса Сайфиевни чакирмаганига ёки кимидир тушуриб колдириб Яхшибоевни чакирганигаям танкид киладиганлар чикади. Шунинг учун Ватан жамоасини куллаб кувватлайлик. ЖЧга чикишга бундан ортик имконият бумаса керак. Манимча шу таркиб билан хам чиколамиз дунё турнирига.
+4   
01 okt 14:18:25
Зиёдулла
шу Абдуллаевни хеч тинч куймадилалееее) хотин чалишлага ухшаб вижир вижир. абдуллаев нима емон иш килдики ёмон курасила бунчалик? шорахмедовга ухшаб узига гол урганми? еки тураевга ухшам 1 метрдан гол уромадими? бечора захирада утиради факат)
+3   
01 okt 16:41:18
Азим Исмаилов
Бахтиёр Ашуров foydalanuvchining fikriga javob berish
Бунақа қўпол хатолар Сайфиевдан бошқа ҳамма химоячиларимизда бор. Ҳозир ёзсам бошлашади кўролмийсан - қўймийсан дейишни. Яхшиси Катанецни ўзига кўйиб берайлик. Ўзи билади нима қилишни!
Оо сайфиев хакикий тугма талант... Нимага шу вактгача уни реалга чакиришмаяпти халиям тушунмиман???
+3   
01 okt 16:29:31
Озод Ачилов
Таркиб яхши, Ғаниев қандай формада ҳозир очиғи билмадим, лекин синаб кўриш керак эди, ўтган икки ўйинда синаб кўриш керак эди. Лекин имкон берилмади, демак бу икки жиддий рақибга қарши умуман чақирмайди Катанец. Хохласа ўзи тушиб ўйнасин, мухими натижа.
+3   
01 okt 15:14:57
Do'styorov Anvar Sayfullayevich
Ассалому алайкум.Хурматли катта тажрибага эга ва умумий барча футбол фанатлари !Мен олдин хам мини ва катта футбол хакида уз фикримни билдирган эдим.Минг афсуски биз уз билганимиздан колмаймиз.Европа даражасидан бир бош устун эмасмизлигимизни тан олиб ,керак булса уз каро кузларимизга ишонган холда ,икки уч позициямизга иктидорли футболчиларни махаллийлаштиришимиз зарур.Бу футболчиларимизга хам хакикий амалиёт вазифасини утайди.Мини футбол энди майли,лекин асосий катта футболимизни жахон чемпионатида куришни жуда хохлаймиз?Лекин бу мураббий олиб чикишига ишончим комил эмас.Потугалиялик мутахассис келишни хохламади? Лекин менимча Курбан Бердиевни олиб келсак энг яхши натижани беради.Бунда тилда хам адаптацияда муаммо булмайди.!Олдиндан узр, 45 йиллик тош ойнани ишлатадиган футбол фанатиман.Хар кандай ноурин гаплар шарт эмас,мен уз фикримни ураб ураб ёздим
+3   
01 okt 15:14:55
Do'styorov Anvar Sayfullayevich
Ассалому алайкум.Хурматли катта тажрибага эга ва умумий барча футбол фанатлари !Мен олдин хам мини ва катта футбол хакида уз фикримни билдирган эдим.Минг афсуски биз уз билганимиздан колмаймиз.Европа даражасидан бир бош устун эмасмизлигимизни тан олиб ,керак булса уз каро кузларимизга ишонган холда ,икки уч позициямизга иктидорли футболчиларни махаллийлаштиришимиз зарур.Бу футболчиларимизга хам хакикий амалиёт вазифасини утайди.Мини футбол энди майли,лекин асосий катта футболимизни жахон чемпионатида куришни жуда хохлаймиз?Лекин бу мураббий олиб чикишига ишончим комил эмас.Потугалиялик мутахассис келишни хохламади? Лекин менимча Курбан Бердиевни олиб келсак энг яхши натижани беради.Бунда тилда хам адаптацияда муаммо булмайди.!Олдиндан узр, 45 йиллик тош ойнани ишлатадиган футбол фанатиман.Хар кандай ноурин гаплар шарт эмас,мен уз фикримни ураб ураб ёздим
championat.asia
< so’nggi yangiliklarni ko’rish
Яндекс.Метрика