

"Насаф" жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев дисквалификацияси туфайли "Сўғдиёна" билан бўладиган учрашувда майдонга туша олмайди. Бойдуллаев Қаршида ўтган "Нефтчи" билан ўйинда огоҳлантириш олганди ва унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганди.
Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 26-тур доирасидаги "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашуви эртага Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий стадионида соат 16:00да бошланади.



