

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа билан ўтказган биринчи мавсуми ҳақида гапирди.
"Ҳар доим сюрпризлар бўлади. Мураббий бунга тайёр туриши керак. Ҳар қандай жабҳада биз яхшироқ жамоага айландик. Бу зарур ҳам эди. Устунлик билан ўйнашга ўргандик ва кўп вазиятлар яратдик. Ўткан мавсум биз исталган рақибни мағлуб қила олишимиз мумкинлигини кўрсатди. Қўрқмасак кифоя.
Бироқ, ўтган мавсум бизда барқарорлик етишмаганини ҳам кўрсатди. МЮ исталган жамоани мағлуб қилиши мумкин, аммо барқарорлик томондан биз ўсишга эришишимиз керак", -дейди Эрик тен Хаг.



