Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фарруҳ Сайфиев терма жамоага таклиф этилди

20 мар 2015, 23:56
“Насаф”нинг уч нафар аъзоси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларига чақирув олишди.
Булар дарвозабон Элдорбек Суюнов, ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ва ярим ҳимоячимиз Фарруҳ Сайфиевлардир.

Таъкидлаш жоизки, бош жамоамиз  ушбу йиғин доирасида иккита назорат учрашувини Жанубий Корея ва Япония термасига қарши ўтказади.

Манба: fcnasaf.uz