

Учрашувда терма жамоамиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйинда терма жамоамизнинг ягона голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.
Қайд этиш лозимки, Элдор Шомуродов Эрон терма жамоаси дарвозасига гол урган ўзбекистонлик иккинчи футболчи бўлди.
Бунгача Улуғбек Бақоев эронликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. Терма жамоамизнинг яна бир голи эса эронлик футболчи томонидан автогол сифатида қайд этилган.




