

Эктор Куперни Тошкент халқаро аэропортида ЎФА мутасаддилари, мухлислар, "Championat.asia" сайтимиз ходимлари ва журналистлар тантанали кутиб олишди.

Аргентиналик мутахассис ҳозиргина пойтахтимиздаги «Миран» меҳмонхонасига жойлашди.
Қайд этиш керак, Эктор Купер билан биргаликда унинг ёрдамчилари ҳам юртимизга келишган.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00да МОҚ анжуманлар залида Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилади ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.



