ЕЧЛ. Салaҳ ва Фирмино “Рома”ни нокаутга учратди

25 апр 2018, 01:37
Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида Клопп шогирдлари Римнинг “Рома”сини ўз майдонида қабул қилади.

Учрашувнинг муҳим вазиятларини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.


“Ливерпуль”: Кариус, Александер-Арнольд, ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Хендерсон, Милнер, Окслейд-Чемберлен, Салоҳ, Мане, Фирмино.

Захира: Миньоле, Клайн, Клаван, Морено, Вейналдум, Ингс, Соланке.

“Рома”: Алисон, Флоренци, Манолас, Фасио, Жуан Жезус, Коларов, Де Росси, Найнгголан, Стротман, Ундер, Жеко.

Захира: Скорупски, Бруно Перес, Пеллегрини, Гоналон, Перотти, Эль-Шаарави, Шик.

Учрашув якунланди. Ҳисоб 5:2. Клопп шогирдлари фойдасига.

85-дақиқа. Тўп Милнер қўлига тегди, ҳакам пенальти белгилади. Перотти ҳисобни 5:2 га қисқартирди. Салоҳ эрта чиқариб юборилмадими, жаноб Клопп?

82-дақиқа. Эдин Жеко ҳисобни қисқартирди 5:1.

75-дақиқа. Ўйин нафақат ўйин, мавсум қаҳрамони Салоҳ ўз ўрнини Денни Ингзга бўшатиб берди.

69-дақиқа. Фирмино 2-голини урди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Роберто боши билан дарвозага жойлаб қўйди. “Рома” бутунлай нокаутга учратилди.

62-дақиқа. Гоооооооооооооол!!! Салaҳ тўпни яна қизғанмасдан, бу сафар Фирминога оширди. Роберто эса ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

56-дақиқа. Гооол!!! Салaҳ тўпни қизғанмасдан, Манега оширди. Садио эса ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Танаффус, Салaҳ биринчи бўлимда “Рома”ни мағлуб этди.

Муҳаммад Салaҳ иккинчи голини ҳам нишонламади, шунчаки қойил қолиш керак.

45-дақиқа. Салaҳ, Салaҳ, Салaҳ, Салaҳ, Салaҳ. Муҳаммад Салaҳ Алиссон устидан тўпни оҳиста ташлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Собиқ жамоасига гол урган Муҳаммад Салaҳ “Рома” мухлисларидан узр сўради. Ҳурматга лойиқ футболчи ва инсон!

35-дақиқа. Дахшат!!! ГООООЛЛЛЛ! Муҳаммад Салaҳ жарима майдончаси ичидан кучли зарба йўллаб ҳисобни очди!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›