Депай Ла Лига клубига ўтиши мумкин

25 апр 2020, 08:41
Мемфис ёзда клубини ўзгартириши мумкинлиги айтилмоқда.

“Бетис” клуби “Лион”га Мемфис Депай трансфери юзасидан мурожаат қилди. “Лион” футболчисини 50 млн евродан камига сотмоқчи эмас. 26 ёшли футболчига айни дамда “Милан” ҳамда “Лацио”дан қизиқиш бор.

Маълумот учун, Мемфис 2017 йил январида МЮдан 16 млн евро эвазига харид қилинган. У жорий мавсум клуб сафида 18 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Coliseo Verdiblanco