Дембеле "Барселона" йиғилишига кеч қолган экан

Aslanov Jasurbek
26 окт 2018, 13:18
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле "Интер"га қарши учрашувдан (2:0) олдин ўтказилган йиғилишга кеч қолди.

Жамоа ўйиндан 2 соат олдин - маҳаллий вақт бўйича 19:00да йиғилди. Бироқ Дембеле 19:25да кириб келди.

Францияликнинг кеч қолиши туфайли жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде уни таркибга қўшмаган бўлиши мумкин.

Дембеле бутун ўйинни захирада ўтказди ва хатто машғулотда ҳам иштирок этмади.

"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике интервьюларининг бирида, жамоавий йиғилишлар учун WhatsApp гуруҳ очганини ва бу кеч қолишга ўрганиб қолган Дембеле учун фойда келтирганини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›