Даврон Файзиев яна "Сўғдиёна"га қайтди

Narzulla Saydullayev
29 дек 2015, 16:16
Аввал хабар берганимиздек, Даврон Файзиев жиззахликлар билан хайрлашганди.
У билан бирга жамоа бошлиғи Бахтиёр Ғофуров ва ёрдамчи мураббийлар ҳам кетиш ҳақида ариза ёзган.

Аммо олинган маълумотларга кўра, истеъфодан бир неча кун ўтиб, Даврон Орипович жамоага қайтарилган. Бугун "Сўғдиёна" клубига янги вице-президент этиб Ўктам Маҳмуджонов тайинлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Айнан шу киши Файзиевни жамоада қолиб, фаолиятини давом эттириш лозимлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 4 январь куни иккинчи босқич йиғинини бошлайди. Унга қадар бош мураббий масаласи узил-кесил ҳал бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›