Дани Алвеснинг маоши "Барселона" футболчилари орасида энг ками бўлади

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2021, 21:10
Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес "Барселона"га қайтиш учун маошини камайтиришга рози бўлди.

38 ёшли футболчининг белгиланган маоши жамоадаги энг паст маош бўлади.

Шу билан бирга, бразилиялик футболчининг шартномасида турли бонуслар кўзда тутилган бўлиб, у бошқа нарсалар қатори қўлга киритилган ютуқлар ва совринларга боғлиқ.

Алвес клуб билан мавсум охиригача шартнома имзолашга рози бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport