
100га яқин ишқибоз мадридликлар тўхтаган меҳмонхона деразалари олдида йиғилиб, эрталабгача шовқин қилишди.
Маълумотларга кўра, мухлислар "Реал" футболчилари дам олмаслиги учун қўшиқ айтиб, турли буюмларни таққилатишди. Мадридликлар "Наполи" ишқибозларига дуч келишни олдини олиш учун, тонгги машғулотни ҳам бекор қилишди.