Чех «Арсенал»га 10 миллион фунт эвазига ўтади

Narzulla Saydullayev
19 июн 2015, 09:17
«Челси» посбони Петр Чех катта эҳтимол билан «Арсенал»га ўтади.
33 ёшли посбоннинг «канонирлар» сафига ўтиш борасидаги музокаралар муваффақиятли ўтди. У 10 миллион фунт эвазига «Арсенал» сафига кўчиб ўтади, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

«Челси» хўжайини Роман Абрамович шахсан Чехнинг «Арсенал»га ўтишига розилик берган.

Лондон клубини Давид Оспина тарк этиши кутилмоқда. Унга «Фенербахче» қизиқмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru