Чемпионшип клублари Хедирани ўз таркибига жалб қилмоқчи

Alisher
7 дек 2020, 18:00
"Ювентус"нинг 33 ёшли футболчиси Сами Хедира фаолиятини Чемпионшипда давом эттириши мумкин.

Тажрибали хавбекнинг хизматларига бир неча клублар қизиқиш билдирмоқда. Гап "Уотфорд", "Норвич" ва "Борнмут" клублари ҳақида кетмоқда.

Хедира фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиришни хоҳлашини айтди. Самининг Турин гранди билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Германиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серия доирасида умуман майдонга тушмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›