Чемпионлик учун курашаётган «Интер»нинг асосий посбони жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
2 фев 2020, 16:55
«Интер» дарвозабони Самир Ханданович бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Corriere dello Sport хабарига кўра, посбон қўлидан жароҳат олган.

35 ёшли словениялик футболчи бугунги «Удинезе»га қарши ўйин қайдномасига киритилган, бироқ майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Ханданович бу мавсум А Серия доирасидаги барча 21та ўйинда тўлиқ ўйнаган эди.

«Интер»да Даниэле Паделли ва Томмазо Берни каби дарвозабонлар бор.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›