

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турнирда ғолиб бўлди ва жаҳон чемпиони номини қўлга киритди. Жамоамиз финалда Покистон билан тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса вакилларимиз омадлироқ чиқиб Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишди!
Чемпионларимиз бугун Тошкентга қайтишади. Айни дамда улар пойтахтимиз томон йўлга чиқишган. Ҳаммани соат 17:00да "Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропорти"да кутамиз. Жаҳон чемпионларини муносиб кутиб олайлик!


