Чемпионлар лигаси финали 226 давлатда трансляция қилинади

Tolibjon Qosimov
17 май 2018, 14:35
Кеча тунда Европа лигаси финалида "Атлетико" жамоаси "Марсель"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Чемпионлар лигаси финали эса 26 май куни бўлиб ўтади. "Реал" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финали 226 давлатда трансляция қилинади. Бу ҳақда УЕФА маълумотларига таянган ҳолда Украина футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Кўхна қитъанинг энг нуфузли мусобақаси финали 26 май куни Киевдаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ffu.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›