“Челси” Вернер учун курашга қўшилди

18 апр 2020, 08:52
Тимо фаолиятини Англияда давом эттириши кутилмоқда.

“Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер учун курашга Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қўшилди. “Аристократлар” вакиллари Вернер трансфери юзасидан немис клуби раҳбарияти билан алоқага чиқиб, футболчи учун курашишга тайёрлигини маълум қилган. Айни дамда Вернернинг хизматларига асосий даъвогар сифатида “Ливерпуль” қаралмоқда. Бундан ташқари “Бавария”дан ҳам Тимога қизиқиш бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Kicker.de