

Унда "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" жамоасини қабул қилади. АПЛ матбуот хизмати ушбу баҳсни бошқарадиган ҳакамлар бригадасини маълум қилди. Унга кўра, ўйинни Майк Дин бошқариб боради.
У бу мавсумда "Челси"нинг фақатгина бир ўйинини бошқарди. Ўша дербида "Челси" "Вест Хэм" дарвозасига йўл топа олмаганди.
Дин бу мавсум "Юнайтед"нинг ҳам бир баҳсида ишлади. Унда "қизил иблислар" "Уотфорд"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.



