"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолашга тайёр

Mirjalol Normatov
20 мар 2018, 18:59
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу "Челси" қизиқишлари доирасида.

"Daily Mail" хабарига кўра, лондонликлар футболчига шартнома таклиф қилишга тайёр.

Айни дамда англиялик футболчи Жозе Моуриньонинг кескин танқидларига учрамоқда. Олдинроқ у шу боисдан жамоадан кетишга аҳд қилгани борасида маълумотлар тарқаганди.

2015 йилда "Челси" Шоуни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилганди. Шунингдек, "Саутгемптон" таркибида ўйнаб юрганида унинг хизматларига қизиқиш билдирганди.



Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›