"Челси" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи

Alisher
24 мар 2020, 14:48
"Челси" мавсум якунлангандан сўнг "Вест Хэм" таянч ярим ҳимоячисини ортга қайтармоқчи.

21 ёшли Англия терма жамоаси ўйинчиси айнан "кўклар" тарбияланувчиси ҳисобланади.

У 2014 йилда "Челси" академиясини тарк этган. Футболчи "аристократлар" хавбеки Мэйсон Маунт билан дўстдир.

Райснинг "Вест Хэм" билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 55 миллион еврога баҳолаган.

Деклан жорий мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›