

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа таркибида ўзгаришлар бор. Маълум муддат йиғинда иштирок этган Элдор Исабоев куни-кеча жамоа лагерини тарк этган. Айтишларича унга Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан таклиф тушган. Шунингдек Давлатбек Ёрбеков билан ҳам хайрлашилди. Жамоа сафига эса “Косонсой”дан Сардор Сотволдиев келиб қўшилган.
Қувасойликлар пайшанба куни Андижонда “Андижон” ёшлар жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади.



