"Бухоро" - "Олмалиқ" учрашувининг бошланиш вақти маълум

Narzulla Saydullayev
3 мар 2016, 12:20
Орзиқиб кутилган дамлар етиб келди. Олий лига баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. 5 март куни “Бухоро” жамоаси 1-тур доирасида ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Бухоро”-“Олмалиқ” учрашуви 5 март соат 16:45 да бошланади.

Олий лига-2016. 1-тур. “Бухоро” спорт мажмуаси

5 март (шанба). Соат 16:45 да
“Бухоро” (Бухоро) - “Олмалиқ” (Олмалиқ)


Бир кун олдин анъанавий тарзда ушбу жамоаларнинг ёшлари ўзаро куч синашишади. Бу баҳс ҳам “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:30да бошланади.

Ёшлар лигаси-2016. 1-тур. “Бухоро” спорт мажмуаси

4 март (жума). Соат 14:30 да
“Бухоро” (ёшлар) – “Олмалиқ” (ёшлар)


5 март куни учрашувдан олдин чемпионатимизнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Барча футбол мухлисларини “Бухоро” спорт мажмуасига таклиф этамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›