"Бунёдкор": "Плей-офф"даги рақибимиз – "Ал-Жайиш" (Доҳа, Қатар)

Narzulla Saydullayev
13 дек 2016, 15:57
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ОФКнинг клублар ўртасида мусобақалар ўтказиш бўлими қуръа маросимидан олдин “плей-офф”да иштирок этадиган жамоалар жуфтликларини эълон қилди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси гуруҳ босиқичга чиқиш учун 7 февраль куни сафарда “Ал-Жаиш” клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Маълумки, бу жамоа жорий мавсумда Қатар Юлдузлар лигасида пешқадамлик қилмоқда. Эътиборлиси, бу жамоа таркибида собиқ “Бунёдкор”чи Сардор Рашидов тўп тепмоқда.

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” жуфтлиги ғолиби “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони), “Зоб-Аҳан” (Эрон) ва “Ал-Айн” (БАА) жамоалари билан “С” гуруҳини тўлдиради.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com