

Бахтиёр Бобоев бошчилигидаги "Бунёдкор" жамоаси барча маҳаллий футболчиларни ўз сафида олиб қолди. Биргина Воҳид Шодиев Малайзиянинг "Перак" клубига йўл олди. Қолган барча маҳаллий футболчилар "қалдирғочлар" билан келишувни узайтиришди.
Легионерларнинг тақдири янги йилдан сўнг маълум бўлади.



