"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди

Iskandarov Abdulaziz
20 июл 2025, 07:10
ОКМК жамоаси ёзги трансфер ойнасидаги юришларини давом эттирмоқда.

Клуб ўз сафига "Бунёдкор" дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиевни қўшиб олди. Кипер кечадан ОКМК машғулотларига қўшилди. Бу ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров хабар берди. Абдунабиев 2024 йилнинг иккинчи даврасидан буён "қалдирғочлар" дарвозасини қўриқлаб келаётган эди. 

У жорий мавсум жамоа либосида Суперлигада 7 та учрашувда майдонга тушди ва 4 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди, ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди. 

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 400 минг еврога баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia