"Бунёдкор": Болалар футболи. 2-босқич. 8-тур

Narzulla Saydullayev
5 окт 2015, 14:36
4 октябрь куни футбол клублари тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи босқич 8-тур беллашувлари ўтказилди.

Унда “Бунёдкор” футбол мактабининг “А” ва “Б” жамоалари ўзаро рўбарў келишди.

2002 йилда таваллуд топганлар баҳси бошқа кунга қолдирилди.
“Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А”  1:5  (2005 й)
“Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А”  0:1  (2004 й)
“Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А”  0:1  (2003 й)
“Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А”  0:4  (2001 й)
“Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А”  3:4  (2000 й)
“Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А”  0:3  (1999-98 йй.)

Ушбу қарама-қаршиликларда “Бунёдкор-А”нинг турли ёшдаги жамоалари зафар қучиб 18 очко жамғаришди. Тўплар фарқи  - 4:18, меҳмонлар фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, биринчи босқич доирасидаги ўйинларда ҳам “А” жамоаларимиз ғалаба нашидасини суришган эди.

Биринчи давра якунлари бўйича хулоса қиладиган бўлсак, “Бунёдкор-А”, “Бунёдкор-Б” ва “Пахтакор” чемпионлик учун асосий номзодлар саналишмоқди.  Уларнинг натижалари бошқаларга нисбатан яхшироқ.

Кейинги тур беллашувлари 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда “Бунёдкор-А” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилса, “Бунёдкор-Б” сафарда РОЗКга қарши тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com