

Турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилаётган мазкур баҳс олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Олтинчи тўқнашув
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар Олий Лига доирасида 5 марта тўқнаш келишган. “Локомотив” ўйинларнинг 3 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати – 11-4, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 11 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 2 тани ташкил этади.
Биринчи даврада Қўқонда ўтказилган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:
17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1
14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0
30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3
16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2
24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0
Ҳакамлар
Тошкентда бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Қўқон-1912” жамоалари ўйинини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.
Олий лига
26-тур
“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент).
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ПФЛ вакили: С. Ризаев
Бошланиш вақти
Мазкур учрашув бугун “Локомотив” стадионида 16:30да старт олади.




