Бугун Европа лигаси финали

Narzulla Saydullayev
18 май 2016, 18:45
18 май оқшомида Европа лигасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.

Унда мусобақанинг амалдаги ғолиби Испаниянинг "Севилья" ва Англиянинг "Ливерпуль" клублари Швейцариянинг Базель шаҳридаги "Санкт-Якоб Парк" стадионида куч синашишади.



Учрашувга оид фактлар:

• Бу икки клуб расмий мусобақаларда умуман тўқнаш келишмаган.

• "Ливерпуль" Испания клубларига қарши 34та ўйин ўтказган: 14 ғалаба, 10 дуранг, 10 мағлубият. Улар орасида иккита финал учрашуви бор: 1980/81 йил Европа Чемпионлар кубоги ҳал қилувчи учрашувида "Реал" мағлуб этилган ва 2000/01 йилги мавсумда УЕФА кубоги финалида Дортмундда "Алавес" 5:4 ҳисобида таслим қилинган.

• "Севилья" Англия клублари билан 8 марта ўйнаган: 3 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият. 2005/06 йилги мавсумда УЕФА кубоги финалида "Мидлсбро" тор-мор этилган - 4:0.


ЛИВЕРПУЛЬ - СЕВИЛЬЯ
18 май. Базель. "Санкт-Якоб Парк" стадиони. 23:45.
Ҳакам -
Юнас Эрикссон (Швеция).

"Ливерпуль": Миньоле; Клайн, Ловрен, Туре, Морено; Лаллана, Джан, Милнер; Фирмино, Старридж, Коутиньо.
Ўйнамайди: Росситер, Гомес, Сахо
Сўроқ остида: Ориги

"Севилья": Сория; Мариано, Рами, Каррису, Эскудеро; Криховяк, Н'Зонзи; Коке, Банега, Витоло; Гамейро.
Ўйнамайди: Крон-Дели, Тремулинас


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia