Буффон: "Наполи" Европанинг 10 та кучли жамоаси сафига киради"

Aziz Tukhtamuradov
21 дек 2014, 21:00
"Ювентус" дарвозабони Жанлуиджи Буффон эртага Дохада "Наполи"га қарши бўлиб ўтиши кутилаётган Италия Суперкубоги ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Наполи" Европанинг энг яхши 10 та жамоасидан бири ҳисобланади. Буни улар ўтган йилги Чемпионлар Лигасида ҳам исботлаганлар. Жамоа керакли вақтда бор эътиборини ўйинга қарата олади. Биз рақибимизни жудаям ҳурмат қиламиз.

Агар эртага ғалаба қозонмоқчи бўлсак, дастлабки дақиқалардан бошлаб ҳужум қилишимиз лозим бўлади", - дейди Буффон.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›