Бруну кетадими? Аморим жавоб берди

Mirjalol Normatov
30 май 2025, 22:15
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморимнинг айтишича, жамоа сардори Бруну Фернандеш жамоадан кетмайди.

Олдинроқ тарқалган маълумотларда футболчи учун "Ал Ҳилол" 100 млн евро тўлашга тайёрлиги ва МЮдагидан 2 баравар кўпроқ маош тўлаши айтилганди.

Манкунианликлар устозидан Бруну жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида сўрашди.

"У кетади деб ўйламайман, лекин бирор нима деб бўлмайди. У жамоада қолишни истамоқда ва шу сабабли кўплаб таклифларга рад жавобини берди", - деди Аморим.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/sistoney67

Сўнгги янгиликлар

Барча ›