

Шу тариқа дортмундликларнинг ғалабасиз серияси 8 та ўйинга етди. Шулардан бешта баҳсда улар мағлубият аламини татиб кўришди.
Петр Бош бошчилигидаги жамоа 30 сентябрдан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Ўшанда улар “Аугусбург”ни таслим (2:1) этишганди. Жамоа айни пайтда турнир жадвалида 7-поғонада бормоқда ва тур якунига кўра улар янада пастга шўнғишлари мумкин.



