Бонуччи "Манчестер Сити"га амалга ошмаган трансфери ҳақида гапирди

Alisher
29 сен 2021, 17:16
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Манчестер Сити"га амалга ошмаган трансфери ҳақида гапирди.

"Гвардиола билан ишламоқчи эдим. Мен 5 йил олдин "Сити"га ўтишга яқин эдим. Биз деярли келишувга эришгандик, аммо "Юве" мени сотишни рад этганди.

Ўтган йил биз бу борада яна гаплашдик, аммо мен кетишни хоҳламадим. "Ювентус" - менинг уйим, бу ерда бахтлиман", - дейди 34 ёшли италиялик.

Леонардонинг "кекса синьора" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган. Ҳимоячи жорий мавсум А Серия доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic