Бизда яна бир туғилган кун, Нурматовни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
18 сен 2014, 15:48
Бугун "Металлург" клуби ва Ўзбекистон ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматовнинг туғилган куни.
Ҳужумчи бугун 23 ёшга қадам қўйди. Биз сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан Шаҳзодбек Нурматовни таваллуд аёми билан табриклаймиз! Узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз.

Футболчилик фаолиятида катта ютуқларга эришишига тилакдошмиз. Инчеонда Осиё ўйинлари ғолиби бўлишини тилаймиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia