Бэйлнинг жароҳати тасдиқланди

Mirjalol Normatov
5 дек 2019, 20:58
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл машғулотларда жароҳатлангани маълум бўлди.

AS хабарига кўра, уэльслик футболчи оёғининг сон соҳаси мушакларидан жароҳатланган. Жароҳати сабабли у "Эспаньол" ва ЕЧЛ доирасида "Брюгге"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Бироқ у "Барселона" билан ўйингача сафда бўлиши кутилмоқда.

Айни дамда Марсело ва Эден Азар каби футболчилар ҳам "Реал"нинг лазаретида бўлиб турибди.

"Барселона" - "Реал" учрашуви 18 декабрь куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS