

"Fanatik" хабарига кўра, айни дамда "Бешиктош" таркибида ҳаракат қилаётган "Ливерпуль" посбони Лорис Кариус турк клубининг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин. Туркияликлар 26 ёшли немис учун 7-8 миллион евро тўлашга тайёр туришибди.
Ушбу мавсумда Кариус Туркия чемпионатининг 10 ўйинида қатнашиб, 5 бора дарвозасини қуруқ сақлаб қола олди.



