Бернарду Силванинг «Манчестер Сити»даги режалари маълум

Khoja
22 мар 2025, 10:02
Португалиялик футболчи келаси мавсум учун режаларини маълум қилди.

Бернарду Силва бу ёз «Манчестер Сити»да қолишни ва шартномасининг сўнгги йилини тугатиб қўйишни хоҳлаяпти.

30 ёшли футболчи 2017 йилдан бери «шаҳарликлар» сафида ҳаракат қилиб келмоқда. У шу вақт ичида 394 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 69 тадан гол ва голли узатма бор. Португалиялик футболчининг шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: The Mirror