

Бернарду Силва бу ёз «Манчестер Сити»да қолишни ва шартномасининг сўнгги йилини тугатиб қўйишни хоҳлаяпти.
30 ёшли футболчи 2017 йилдан бери «шаҳарликлар» сафида ҳаракат қилиб келмоқда. У шу вақт ичида 394 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 69 тадан гол ва голли узатма бор. Португалиялик футболчининг шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.



