Бенземанинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
25 фев 2021, 23:39
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жароҳати сабабли "Вальядолид" ва "Аталанта"га қарши ўйинларда қатнашмади.

"Marca" хабарига кўра, франциялик футболчи 7 март куни "Атлетико"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда. Аммо нашрнинг қайд этишича, баҳорнинг илк кунида "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда ҳам унинг иштирок этиши инкор қилинмаган.

Бензема ушбу мавсум 28 ўйинда 17 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›