

"Охиригача ўйнадик, жуда қийин бўлди, "Барселона" эса жуда кучли. Бу ўйин шуниси билан яхшики, биз финалга чиқдик. Ғалабага лойиқ бўлдик, ютиш эса осон бўлмади. Агар сиз уларга тўпни берсангиз, улар уни қайтариб беришмайди. Аммо, биз илк дақиқалардан курашдик.
Елка жойида, бу шунчаки зарба бўлди. "Реал" - дунёнинг энг зўр клуби, аммо биз ғалаба қозонишимиз ва шу даражада ўйнашда давом этишимиз керак. Бундай ўйиндан кейин чарчаган бўлиш одатий ҳол. Биз барчасини майдонда қолдирдик. Аммо, бу яхши чарчоқ, сабаби биз ютдик", - дейди француз.



