

Карим Бензема бу мавсум "Реал Мадрид" сафидаги 39 баҳсда 39 та гол уришга муваффақ бўлди.
34 ёшли француз "Севилья" билан ўйинда ҳам қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини киритди (3:2).
Шундай қилиб, Бензема ҳисобида ушбу мавсум 39-ўйинда 39-гол гувоҳига айландик.
Форвард Ла Лигада 25 та, Чемпионлар Лигасида 12 та ва яна 2 та голни Испания Суперкубогида уришга муваффақ бўлди.



