Бензема бу мавсум 39 учрашувда нечта гол урганини биласизми?

Omonjon To`xtamirzayev
18 апр 2022, 03:10
Испания чемпионати 32-тури доирасида "Реал" сафарда "Севилья" билан рўбаро келди.

Карим Бензема бу мавсум "Реал Мадрид" сафидаги 39 баҳсда 39 та гол уришга муваффақ бўлди. 

34 ёшли француз "Севилья" билан ўйинда ҳам қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини киритди (3:2).

Шундай қилиб, Бензема ҳисобида ушбу мавсум 39-ўйинда 39-гол гувоҳига айландик.

Форвард Ла Лигада 25 та, Чемпионлар Лигасида 12 та ва яна 2 та голни Испания Суперкубогида уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›