

Унинг ўрнини эгаллашга эса Рафаэль Бенитес ва Андре Виллаш-Боаш даъвогарлик қилмоқда.
Испаниялик ва португалиялик мутахассислар Бельгия ТЖни бошқаришга номзодлар шорт-листидан яқиндагина жой олди. Айни вақт уларнинг иккиси ҳам ишсиз ҳисобланади.
62 ёшли Бенитеснинг охирги жамоаси “Эвертон” бўлди ва у мерсисайдликларни 2022 йил январида тарк этди. Боаш эса 2021 йил февралида “Марсель” раҳбарияти билан келиша олмагани туфайли жамоадан кетишга қарор қилганди.



