Бельеринга А Сериядан таклиф бор

Alisher
28 июл 2020, 14:08
"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельериннинг агенти мижозига Италия клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида гапирди.

"Эктор ҳозирда бор эътиборини "Арсенал"га қаратган. Унга А Сериядан қизиқишлар мавжуд, аммо уларнинг номини айта олмайман.

Эктор - "Арсенал"нинг вице-сардори, унинг шартномаси узоқ муддатли, шу сабаб унинг жамоадан кетиши жуда қийин масала", - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчига Ла Лига клубларидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар

AlisherМуаллиф
Манба: footballhd.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›