

Баҳс "Локомотив" (Беларусь) стадионида Тошкент вақти билан соат 18:30да старт олади.
Хабарингиз бор, "Энергетик-БГУ" сафида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилади.
Улардан уч нафари асосий таркибда ўйинни бошлашади — Абдихолиқов, Жумақулов ва Хусанов. Абдураҳмонов эса ўйинни захирадан бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мамлакат чемпионатида етакчилик қилмоқда, Бобир Абдихолиқов эса тўпурар бўлиб турибди.




