

Бу хабарни мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамиджич тасдиқлади. У жума оқшомида қуйидаги сўзларни айтиб ўтди:
"Карл-Хеинз Румменинге ва мен шу ҳафта бразилиялик ўйинчи билан битим имзолаш учун "Барселона"да бўлдик деб айта оламан. Ажойиб музокара ва мароқли суҳбат бўлгани учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Тиббий кўрик ва имзодан сўнг биз ушбу футболчи билан расман шартнома имзолаймиз. Бу 1 йилга мўлжалланган ижара борасидаги битим бўлади".



