

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" футболчи билан ёзда шартнома имзолашмоқчи эди ва мюнхенликларга бу борада таклиф тайёрлашди, аммо улар рад этилди.
"Бавария" яқин вақтларда Коман билан хайрлашмоқчи эмас.
24 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 11та ассист қайд этди.



