"Барселона" яна бир трансферни амалга оширишга яқин турибди

Aslanov Jasurbek
4 фев 2018, 14:43
"Гремио" ярим ҳимоячиси Артур Рамос фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Diario Sport берган маълумотларга кўра, клублар ушбу трансфер борасида келишиб олишган. Каталония клуби ярим ҳимоячи учун 30 млн. евро тўлайди ва Артур Рамоснинг ҳуқуқи "Барселона"га ўтади, аммо 21 ёшли футболчи 2020 йилга қадар фаолиятини "Гремио"да ижара асосида давом эттиради.

Каталония клуби қишки трансфер ойнасида "Ливерпуль"дан Филиппе Коутиньо ва "Палмейрас"дан Йерри Минани сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: VivaBarca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›